Иқтисодиёт | 09:51 / 12.11.2015
3362
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда ЯИМ ҳажми сўнгги ўн ой ичида 4,8 фоизга ўсди

Жорий йилнинг январь ойидан октябрь ойига қадар Қирғизистонда ЯИМ ҳажми 4,8 фоизга ўсди ва 334 млрд сомга етди.

Бу ҳақда Қирғизистон телеграф агентлиги хабар бермоқда.
Мамлакатда ўтган матбуот-анжуманида Қирғизистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг вакили Акылбек Осмоналиевнинг берган маълумотига кўра,

мамлакат ЯИПнинг асосини 49 фоиз хизмат кўрсатиш, 16 фоиз саноатнинг улуши, қишлоқ хўжалигида эса 16 фоиз ва қурилишда 7 фоизни ташкил этмоқда.