Жаҳон | 19:26 / 13.11.2015
4584
1 дақиқада ўқилади

Киевда "Жибҳот ан-Нусра" гуруҳи бошлиқларидан бири қўлга олинди

Украина хавфсизлик хизмати ходимлари Киев шаҳрида "Жибҳот ан-Нусра" гуруҳи бошлиқларидан бирини қўлга олган. Бу ҳақда УНИАН нашри хабар тарқатган.

Маълум қилинишича, ушбу шахсни экстрадиция қилиш чоралари кўриб чиқилмоқда.

"Прокуратура органлари экстрадиция жараёнини бошлашган", дейилади хабарда.

Хабарда террорчи айнан қайси мамлакатга экстрадиция қилинишига аниқлик киритилмаган.

Бироз олдинроқ, Киев аэропортида ИШИДга алоқадорлиги гумон қилиниб, Россия фуқароси қўлга олингани хабар қилинганди.