Жаҳон | 10:42 / 16.11.2015
3035
1 дақиқада ўқилади

Дания ИШИДга қарши ҳарбий коалицияга қўшилмоқчи

Дания Ташқи ишлар вазири Кристиан Йенсеннинг маълум қилишича, Дания ИШИДга қарши ҳаво зарбалари бериш кампаниясига қўшилиш учун жамиятнинг қўллаб-қувватлашини кутади.

"Ҳукумат халқнинг жангариларга қарши ҳарбий амалиётларга киришиш ғоясини қўллаб-қувватлашини сўрайди", деган вазир.

Йенсен яқин келажакда Ироққа Даниянинг F-16 русумли қирувчи самолётлари юборилиши кераклигини таъкидлаган.