Иқтисодиёт | 14:43 / 18.11.2015
3072
1 дақиқада ўқилади

Си Цзиньпин: Хитой Сеул ва Токио билан эркин савдо ҳақидаги музокараларни тезлаштиришга умид билдирмоқда

Хитой Жанубий Корея ва Япония билан эркин савдо тўғрисидаги шартнома бўйича олиб борилаётган музокаралар жараёнини тезлаштиришга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда 18 ноябрь куни ХХР раиси Си Цзиньпин Манилада Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммити доирасидаги чиқишида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, яқин кунларда худди шу кўринишдаги битим Пекин ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари ассоциацияси ўртасида имзоланиши кутилмоқда. “Йил охирига қадар Австралия ва Корея Республикаси билан ҳам эркин савдо тўғрисида келишувга эришиш эҳтимоли бор”, - деди Си Цзиньпин.

Давлат раҳбарининг қайд этишича, Хитой ҳамкорлик ҳамда хориж капитали учун очиқлигича қолади ва ёпишга уринишмайди.