Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 00:31 / 19.11.2015
5474
1 дақиқада ўқилади
ИШИД жангарилари хитойлик ва норвегиялик асирларни ўлдиришгани ҳақида маълум қилишди
ИШИД террорчилик ташкилоти жангарилари хитойлик ва норвегиялик асирларни ўлдиришгани ва уларнинг жасадлари суратини эълон қилишганини маълум қилишди, деб хабар бермоқда Reuters.
Суратлар ИШИД тасарруфидаги нашрлардан бирида эълон қилинган. Унгача жангарилар икки асирни сотиб олиш таклифини илгари суришган эди.
Аввалроқ ИШИД жангарилари агар Миср ҳукумати 48 соат вақт ичида уларнинг одамини озод қилмаса, хорватиялик асирни ўлдиришлари билан таҳдид қилишгани ҳақида маълум қилинган эди.