Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 7 декабрь — душанба дам олиш куни деб эълон қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов 2015 йил 5 декабрь шанба дам олиш кунини 2015 йил 7 декабрь душанба кунига кўчириш тўғрисида қарор чиқарди. Бу ҳақда УзА хабар қилди.
"Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунини нишонлаш муносабати билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида:
2015 йил 5 декабрь шанба дам олиш куни 2015 йил 7 декабрь душанба кунига кўчирилсин;
2015 йил 5 декабрь шанба куни иш куни деб эълон қилинсин", дейилади қарорда.