Жаҳон | 01:03 / 22.11.2015
4123
1 дақиқада ўқилади

Брюсселда кафе ва ресторанлар ёпиб қўйилмоқда

Брюссель бургомистри (ҳокими) Иван Майер шаҳар аҳолисига мурожаатида барча кафе ва ресторанларга қоронғи тушиши билан ёпилишни тавсия қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

“Эҳтиёт чораси сифатида барча ресторан, бар ва кафеларга 18.00 дан кейин ишни тўхтатишни тавсия қиламиз”, деб айтди Майер.

Аввалроқ НАТОнинг Брюсселдаги ходимларига жамоат транспортидан фойдаланмаслик тавсия қилинган эди.