Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 00:18 / 22.11.2015
6503
1 дақиқада ўқилади
Дмитрий Медведев Малайзия миллий кўйлагида пайдо бўлди
Россия бош вазири Дмитрий Медведев Малайзияда бўлиб ўтаётган Шарқий Осиё саммити учрашувларидан олдин Малайзия миллий кўйлаги – бажа кийган ҳолда намоён бўлди. Яшил рангдаги бу кўйлак Медведевга жуда хуш келди ва у бундай кўйлакда музокаралар ўтказиш жуда қулайлигини айтиб ўтди.
“Шундай кийимни расмий мақсадлар учун олсак қандай бўларкин?”, деб ҳазиллашиб ўтди Медведев.
Дмитрий Медведев фаол интернет-фойдаланувчи ҳисобланади. У ижтимоий тармоқларда яшил бажа кийиб олган суратларини чоп этди.