Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 17:38 / 22.11.2015
5422
1 дақиқада ўқилади
Қирғизистон прокуратураси: Boeing учувчилари хавфсизлик қоидаларини бузди
Қирғизистоннинг транспорт прокуратураси Ўш шаҳри аэропортида фавқулодда қўнишни амалга оширган Boeing 737 самолёти юзасидан жиноий иш қўзғатди. Бу ҳақда идора сайти орқали хабар қилинди.
Илгарироқ маълум қилинганидек, AviaTraffic компаниясига тегишли самолёт шаҳарда фавқулодда қўнган, бунда қўниш чизиғидан бироз чиқиб кетган эди. Лайнер учувчилари хавфсизлик қоидаларини бузганликда айбланмоқда.