Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 22:33 / 24.11.2015
3267
1 дақиқада ўқилади
Парижда Air France самолётидан 41 килограмм кокаин моодаси топилди
Париж транспорт жандармерияси пойтахт аэропортида Air France компаниясига тегишли бўлган самолётдан 41 килограмм миқдорида кокаин гиёҳванд моддасини топди. Бу ҳақда Europe1 хабар бермоқда.
Сен-Мартен — Париж йўналиши бўйлаб парвоз қилувчи Airbus A340 самолёти Руасси — Шарль-де-Голль аэропортида тинтувдан ўтказилган.
Гиёҳванд моддалар юклар бўлимидаги тўртта йўловчи сумкадан топилган.
Текширув ишлари билан гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши кураш марказий бюроси шуғулланмоқда.