Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
KUN.UZ дайжести: 25 ноябрь, Дунё хабарлари
Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 25 ноябрь куни жаҳонда рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.
Россия ФВВ: Авиаалоқалар узилганидан буён Мисрни 90 мингга яқин россиялик тарк этди>>
Россия ва Миср ўртасидаги авиаалоқаларнинг тўхтатиб турилганидан бошлаб ҳозирги кунга қадар 89 мингдан ортиқроқ россиялик Мисрни тарк этишган.
Эрдўған: Туркия ҲҲК Су-24га ҳужум қилишда унинг Россия самолёти эканини билмаган>>
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Истанбулда бўлиб ўтаётган Халқаро ислом иқтисодиёти конференциясида мамлакат ҳарбий ҳаво кучлари Су-24 самолётига ҳужум қилаётган вақтда унинг Россияга тегишли эканини билишмаганини маълум қилди.
Путин: Туркиядаги Россия фуқаролари хавф остида қолиши мумкин>>
Туркия ҳудудида бўлган Россия фуқаролари сезиларли даражада хавф остида қолишлари мумкин, дея таъкидлаб ўтди Россия президенти Владимир Путин.
Обама ва Эрдўған: Су-24 самолётининг уриб туширилишига ўхшаш вазият қайтарилмаслиги керак>>
АҚШ президенти Барак Обама Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан Россиянинг Су-24 самолёти Сурия ҳудудида Туркиянинг F-16 самолёти томонидан “ҳаво-ҳаво” ракетаси билан уриб туширилгандан кейинги вазиятни муҳокама қилди
ОАВ: Россия вертолёти Туркия орқали АҚШ етказган ракета билан уриб туширилди>>
Россиянинг 24 ноябрь куни Сурияда уриб туширилган Ми-8АМТШ вертолётига қарши АҚШнинг BGM-71 TOW танкларга қарши комплекси қўлланган.
Медведев: Россия ва Туркиянинг дўстона қўшничилик муносабатларига путур етди>>
Россиянинг Су-24 самолётини уриб туширган Туркиянинг хатти-ҳаракатлари оқибатида икки давлат ўртасидаги дўстона қўшничилик муносабатларига путур етди.
Рамзон Қодиров уриб туширилган Су-24 ҳақида: Туркия қилмиши учун пушаймон ейди>>
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров Сурияда уриб туширилган Су-24 самолёти билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди.
Guardian: Абдулҳамид Абауд Парижда яна терактлар содир этмоқчи эди>>
Париждаги терактлар ташкилотчси Абдулҳамид Абауд 13 ноябрь воқеаларидан кейин яна бир катта теракт тайёрлаган.
Уч йил аввал Эрдўған чегарани аҳамиятсиз бузган самолётларни уриб туширмаслик лозимлигини айтган эди>>
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған иккиюзламачилик қилганликда айбланмоқда.
Франция энергия объектлари хавфсилигини оширмоқда>>
Франциянинг АЭСларида хавфсизлик чоралари кучайтирилмоқда.
Францияда талончилар томонидан гаровга олинган фуқаролар озод қилинди>>
24 ноябрь куни кечаси, Франция шимолидаги Лилль шаҳридан узоқ бўлмаган Рубе шаҳарчасида (Бельгия билан чегарадан 2 км ичкарида) номаълум шахслар одамларни гаровга олди.
Россия Мудофаа вазирлиги бош штаби: “Москва” крейсери барча хавф туғдирувчи нишонларни йўқ қилади>>
Россия Мудофаа вазирлиги бош штаби томонидан Россиянинг Суриядаги авиацияси хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар ишлаб чиқилмоқда.
Франция Париж теракти вақтида қўлга олинган 124 кишига нисбатан айблов эълон қилди>>
Париж терактидан сўнг, Францияда эълон қилинган фавқулодда ҳолат пайтида полиция томонидан 1233 тинтув иши ўтказилди ва унда 124 киши ҳибсга олиниб, уларга нисбатан айблов эълон қилинди.
Оқ уй: ИШИД томонидан АҚШга ҳеч қандай аниқ таҳдидлар йўқ>>

ИШИД экстремистик гуруҳи террористлари томонидан АҚШга ҳеч қандай аниқ таҳдидлар мавжуд эмас.
Forbes: Су-24нинг уриб туширилиши Россия ва Туркия ўртасида ҳарбий ихтилофни келтириб чиқармайди>>
Россия Туркия томонидан ўзининг Су-24 самолёти уриб туширилишига кескин шарҳлар берганига қарамай, улар ўртасида кенг миқёсли уруш келиб чиқиши эҳтимолдан узоқ, деб ҳисоблайди Forbes журнали.
Россия Мудофаа вазирлигида Туркиянинг ҳаракатлари нодўстона ҳаракат деб аталди>>
Россия Мудофаа вазирлиги Россиянинг Су-24 самолётини уриб туширган Туркиянинг ҳаракатларини нодўстона ҳаракат деб атади.
NYT: Қундуздаги шифохонага уюштирилган АҚШ ҳужумига нишонларнинг оғзаки баён қилингани сабаб бўлган>>
АҚШ қуролли кучлари томонидан Афғонистоннинг Кундуз шаҳридаги “Чегарасиз шифокорлар” касалхонасига авиазарбалар берилиши инсон хатоси сабабли рўй берган
Россия Мудофаа вазирлиги Туркия чегараси яқинида икки нафар россиялик ҳарбийнинг ҳалок бўлганини тасдиқлади>>
Сурияда Туркия ҲҲК томонидан уриб туришилган Су-24 самолётини қидириш-қутқарув операциясини олиб бораётган Ми-8 вертолётларидан бири жангарилар томонидан назорат қилинувчи ҳудуддан ўққа тутилиши оқибатида бир нафар Россия денгиз пиёда аскари ҳалок бўлди.
Сурияда россиялик аскар вертолётга ҳужум чоғида ҳалок бўлди>>
Сурияда Су-24 самолёти учувчиларини қутқариш учун юборилган вертолётга ҳужум чоғида россиялик аскар ҳалок бўлди.
Тунис ҳукумати мамлакат пойтахтидаги автобус портлашида 12 киши ҳалок бўлганини тасдиқлади>>
Тунис пойтахтидаги автобус портлаши натижасида 12 киши ҳалок бўлди.
44 млрд долларлик зарба: Россия ва Туркия ўртасидаги ихтилоф шунча зарар келтириши мумкин>>
Туркия ҳарбий самолёти томонидан Су-24 самолёти уриб туширилгандан кейин Россия ва Туркия ўртасидаги кенг кўламли савдо-иқтисодий алоқалар хавф остида қолмоқда.
Афғонистонда толибонлар Молдавия вертолёти йўловчиларини асир олди>>
"Толибон" жангарилари Афғонистоннинг Фарёб вилояти ҳудудида Молдавияга тегишли вертолёт экипажи ва йўловчиларини гаровга олган.
Ҳиндистондаги сув тошқинлари қурбонларининг сони 176 нафарга етди>>
Ҳиндистон жанубидаги Тамилнад штатида тинимсиз ёғингарчиликлар келтириб чиқарган сув тошқинлари қурбонлари сони 176 нафарга етди
Америкалик генерал: Туркия ҲҲКда Су-24 самолётини уриб туширишга етарли асослар йўқ эди>>
Туркия ҳарбий ҳаво кучлари Сурия чегаралари ҳудудида Россиянинг Су-24 самолётини уриб тушириш зарур деб катта хатога йўл қўйди.






















