Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 21:25 / 25.11.2015
7916
1 дақиқада ўқилади
"Насаф" поездининг Китобгача бўлган рейслари бекор қилинди
24 ноябрдан бошлаб Тошкент-Китоб йўналишида ҳаракатланадиган "Насаф" поезди энди фақат Қаршигача боради.
"Узжелдорпрасс" АЖ ахборот хизматининг маълум қилишича, бунга Қарши-Китоб ҳудудида аҳоли сонининг камлиги сабаб бўлган.
"Насаф поезди" энди Тошкент-Қарши йўналишида ҳаракатланади ва жадвалга мувофиқ ортга қайтади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 октябридан "Насаф" поездининг Тошкент-Қарши йўналиши Китоб шаҳригача узайтирилган эди.