Жаҳон | 19:04 / 26.11.2015
7622
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Сурия ИШИДни молиялаштираётганига ишончи комиллигини айтди

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг айтишича, Сурия президенти Башар Асад ва унинг тарафдорлари ИШИДнинг молиявий таъминоти манбаи ҳисобланади.

Унинг айтишича, Сурия ИШИДга пулдан ташқари қурол-яроғ етказиб беради.

Эрдўғаннинг қайд этишича, Туркия Асад режимига қарши курашаётган туркманларга ва мухолиф кучларга ёрдам беришда давом этади.

Бироз олдинроқ, Эрдўған Су-24 самолёти қандай сабаб билан қулагани ҳақида айтиб ўтганди.