Жаҳон | 11:33 / 26.11.2015
3105
1 дақиқада ўқилади

Интерпол Париж терактлари иштирокчиларидан бирини қидирувга берди

Интерпол базасида Париждаги терактларда иштирок этганликда айбланаётган бош гумондорлардан бири Салоҳ Абдусалом ҳақида маълумот пайдо бўлди. Бу ташкилот сайтидан маълум бўлди.

Унга бир қанча айбловлар қўйилмоқда. Улар орасида қурол-яроғ савдоси, жиноий гуруҳга аъзолик, портловчи моддалар ташиш бор. Сайтда унинг бўйи, сочининг ва кўзининг ранги сингари маълумотлар жойлаштирилган.