Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
KUN.UZ дайжести: 28 ноябрь, Дунё хабарлари
Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 28 ноябрь куни жаҳонда рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.
АҚШнинг Колорадо-Спрингс шаҳрида отишма пайтида 11 киши жароҳат олди>>
АҚШдаги Колорадо-Спрингс шаҳрида жойлашган оилани режалаштириш маркази ёнида қуролланган эркак ва полиция ўртасидаги отишмадан кейин 11 киши жароҳатланган ва шифохоналарга олиб кетилган.
Италияда қалбаки румин паспортларига эга бўлган 3 суриялик ушланди>>
Италия шимолида жойлашган Анкона шаҳрида Милангача поездга ўтириш пайтида қалбаки румин паспортларига эга бўлган 3 суриялик ушланди.
Қозоғистонлик солиқчилар Facebook ва Instagram’даги ноқонуний савдо-сотиққа қарши курашишни бошладилар>>
Қозоғистон солиқ хизматлари Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқлари орқали ноқонуний савдо-сотиқ ҳолатлари бўйича тергов ўтказмоқдалар
Швеция Ироқ шимолига парвозларни вақтинчалик тўхтатди>>
Швеция транспорт агентлиги Ироқнинг шимолий қисмидаги аэропортлар билан авиаалоқаларни вақтинчалик тўхтатиб туришга қарор қилди.
АҚШнинг Колорадо-Спрингс шаҳридаги отишма оқибатида 3 киши ҳалок бўлди>>
АҚШнинг Колорадо штатида жойлашган Колорадо-Спрингс шаҳрида 27 ноябрда оилани режалаштириш тиббиёт марказида бир эркак томонидан содир этилган отишма оқибатида 3 киши ҳалок бўлди.
Жо Байден Италия бош вазири билан ИШИД ва Украинани муҳокама қилди>>
АҚШ президентининг ўринбосари Жо Байден ва Италия бош вазири Маттео Ренци террорчиликка, хусусан, ИШИДга қарши кураш масалаларини, шунингдек, Украинадаги вазиятни муҳокама қилди.
Буркина-Фасода микроавтобуснинг тўғондан тушиб кетиши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди>>
Буркина-Фасонинг жанубидаги Кибалого шаҳрида микроавтобус трассадан чиқиб кетиб, тўғондан тушиб кетди.
Буюк Британияга қалбаки “тез ёрдам” машиналарида гиёҳванд моддалар олиб ўтган голландиялик жиноятчилар фош қилинди>>
Голландиялик оғуфурушлар гуруҳи аъзолари 2014 йил бошидан 2015 йилнинг июнигача Буюк Британия ҳудудига 2,4 млрд долларлик юзлаб килограмм гиёҳванд моддаларни қалбаки тез ёрдам машиналарида олиб ўтишган.
WSJ: АҚШ ИШИД жангариларига чегарани бутунлай ёпиб қўйишга ҳаракат қилмоқда>>
АҚШ Туркия Сурия билан чегарада қўшимча кучларнинг жойлаштирилишига ҳаракат қилмоқда, негаки ИШИД жангариларига ҳалигача бу чегара зонасидан қочқинлар таркибида ўтишга муваффақ бўлмоқда.
Оқ Уй: миллий хавфсизлик агентлиги 29 ноябрь куни электрон кузатувни тўхтатади>>
АҚШ миллий хавфсизлик агентлиги 29 ноябрь куни америкаликларнинг телефон коммуникациялари маълумотларини тўплаш дастурини тўхтатади.
10та давлат раҳбарияти Ливияда янги ҳукумат ташкил этишга чақирди>>
Фақатгина миллий бирдамлик ҳукумати Ливияни қайта тиклаш, мамлакатда барқарорлик ўрнатиш ишини амалга ошира олиши мумкин.
Бразилия ҳукумати тўғонлар бузилиши учун жавобгар компанияларга қарши 5.2 млрд долларлик даъво тайёрламоқда>>
Бразилия ҳукумати мамлакат жануби-шарқида тўғонлар бузилиши учун жавобгар компанияларга қарши 20 млрд реал ёки 5.2 млрд долларлик даъво тайёрламоқда.
Мексика жанубида 8 кишининг жасади топилди>>
Мексиканинг жанубидаги Оахака штатида автомобиль ичида ҳалок бўлган 8 кишининг танаси топилди.
Кобулда портлаш содир бўлди>>
Афғонистон пойтахтида содир этилган портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлди.
Ливаннинг собиқ президенти: Су-24нинг уриб туширилиши режалаштирилган эди>>
Анқаранинг Россияга тегишли Су-24 самолётини уриб тушириши режалаштирилган акт бўлди ҳамда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг минтақадаги экстремистик гуруҳлар билан бўлган алоқалари орқали тушунтирилади.
Саудия бош муфтийси: миллатни ҳимоя қилиш фуқароларнинг исломий бурчидир>>
Ўз миллатларининг хавфсизлигини ҳимоя қилиш барча фуқароларнинг исломий бурчидир.
Кобулда сайлов қўмитаси аъзосининг тан соқчиси ўлдирилди>>
Кобулда камикадзенинг ҳужуми оқибатида сайлов қўмитаси аъзосининг тан соқчиси ўлдирилди.
















