Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда навбатдаги кичик зилзила сезилди
Тошкентда ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида 1 декабрь, сешанба куни маҳаллий вақт билан 11:16 да кучсиз ерости силкинишлари сезилди.
Ҳозирча “Тошкент” сейсмик станциясида бу ҳақда маълумот берилмаган.
Европа-ўртаерденгизи сейсмология марказининг маълум қилишича, зилзила эпицентри Қирғизистон ҳудудида бўлган. Қўшни давлатнинг Жалолобод тумани ҳудудида 5,3 балли ерости силкиниши қайд этилган.
Ижтимоий тармоқларда Наманган ва Андижон вилоятлари ҳудудида зилзила кучи 2-3 балл атрофида бўлгани ҳақида тахминлар билдирилган.
@AzamatKarshiev қаттиқ силкиниш бўлди... 3-этаждаманда... гдета 3 балл атрофида... ҳозир қайтиб қолса керак...
— Bug'oltir (@yahyohon87) 1 декабря 2015
Сўнгги кунларда Ўзбекистонда эпицентри Қирғизистонда бўлган бир неча зилзилалар сезилди. Жумладан, 17 ноябрь куни 22:29 да Тошкентда 2,5—3 балли, 20 ноябрь куни 9:46 да эса 2 балли зилзилалар сезилди. 21 ноябрь куни ҳам Тошкентда 2 баллдан камроқ, Наманганда 3 баллик зилзила сезилганди.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдинроқ Ўзбекистон Фанлар Академияси Сейсмология институти Тошкентда 10 балли зилзила бўлиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларни инкор қилганди.