Спорт | 10:50 / 03.12.2015
2409
1 дақиқада ўқилади

ФИФАнинг 2015 йилдаги зарари миқдори 100 млн долларга яқинни ташкил қилди

ФИФАнинг 2015 йил якунлари бўйича молиявий кўрсаткичлари прогнози маълум қилинди.

Хабар қилинишича, ташкилотда юзага келган коррупция билан боғлиқ можаролар туфайли ФИФАнинг даромадлари пасайган. Дастлабки тахминларга кўра, ФИФА 2015 йилда 103 миллион франк (100 миллион доллар) зарар кўрган.

Эслатиб ўтамиз, бу ташкилот сўнгги марта 2001 йилни зарар билан якунлангани қайд этилганди.

ФИФАнинг молиявий натижалари ҳақида расмий маълумот кейинроқ ошкор қилиниши айтилган.