Жаҳон | 09:48 / 09.12.2015
7167
1 дақиқада ўқилади

“Толибон” жангарилари Афғонистондаги аэропортга ҳужум қилди

Афғонистондаги “Толибон” экстремист ҳаракати жангарилари Қандаҳор шаҳридаги аэропортга ҳужум қилди. Бу ҳақда маҳаллий ҳукумат маълумотига асосланиб, Reuters хабар бермоқда.

“Бир қанча жангарилар мактабга жойлашиб олиб, аэропортга қараб ўт очишни бошлаган”, — деди маҳаллий ҳокимият вакили Самим Хапалвак.
Унинг таъкидлашича, полиция ҳам жангариларга қарши ўт очган. Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида етарли маълумотлар йўқ.