Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 14:44 / 10.12.2015
4073
1 дақиқада ўқилади
Ҳалабда ўт очилиши натижасида 30 киши ҳалок бўлди
"Ал-Маядин" телеканалига асосланиб, "РИА Новости" агентлигининг хабар беришича, Суриянинг Ҳалаб шаҳри атрофидаги ҳудудда отишма содир этилган.
Миномёт ва ракета отиш қурилмасидан шаҳарнинг аҳоли яшовчи ҳудудларига қарата ўт очилган.
Хабар қилинишича, бунинг натижасида тинч аҳолининг 30 нафар вакили қурбон бўлган.
Бироз олдинроқ, Ҳалабдаги Россия консулхонаси биноси яқинида автомобил портлатилганди.