Спорт | 11:38 / 11.12.2015
3143
1 дақиқада ўқилади

«Краснодар» Европа Лигасининг гуруҳ босқичида камида 5 млн евро ишлаб олди

Россия клубларининг Европа лигасида ишлаб топган пуллари миқдори маълум бўлди.

ТАСС ахборот агентлиги берган маълумотга кўра, «Краснодар» 5,18 миллион евродан, «Локомотив» 4,84 миллион евродан, «Рубин» эса 3,34 миллион евродан кам бўлмаган миқдорда маблағ ишлаб топади.

«Краснодар», «Локомотив» ва «Рубин» шунингдек маркетинг эвазига топиладиган қўшимча даромадга ҳам эга бўлиши мумкин. Европа лигасининг иштирокчилари учун маркетинг умумий маблағи 152,4 миллион еврони ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, «Краснодар» ва «Локомотив» ўз гуруҳларида биринчи ўринни эгаллаган ва Европа Лигасининг 1/16 финалига йўлланма олганди.