Жаҳон | 20:50 / 11.12.2015
3584
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда давлат хизмати ишлари бўйича вазирлик ташкил этилди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Қозоғистон Республикаси давлат хизмати ишлари вазирлиги ташкил этиш ҳақида қарор чиқарди, деб хабар бермоқда Оқўрда матбуот хизмати.

Янги вазирлик давлат хизматининг янги моделини амалга ошириш ва коррупцияга қарши курашиш мақсадида Қозоғистон Республикаси давлат хизмати ва коррупцияга қарши курашиш ишлари агентлиги ўрнида ташкил этилмоқда.

Дўнаков Талгат Советбекович ушбу вазирликка раҳбар этиб тайинланди. Дўнаков бунгача Қозоғистон президенти маъмурияти раҳбари ўринбосари лавозимида фаолият юритган.