Жамият | 22:46 / 14.12.2015
75319
9 дақиқада ўқилади

Россиянинг Ўзбекистонда туғилган машҳурлари

Ўзбекистонда туғилган кўплаб инсонлар чет элларда улкан муваффақиятларга эриша олган. Улар орасида ҳатто Россиянинг энг бой инсони, машҳур санъаткорлар, ёзувчилар, сиёсатчилар ва тижоратчилар бор.

Makebiz.uz сайти Ўзбекистонда туғилиб, Россиянинг ва Қозоғистоннинг энг машҳур шахсларига айлана олган мана шундай инсонлар ҳақида қисқача маълумот тайёрлади.

Алишер Бурхонович Усмонов

Ёши: 62
Туғилган жойи: Чуст
Фаолият тури: Тижоратчи, USM Holdings асосчиси
Муваффақият сири: Уйғунлашмайдиган нарсаларни уйғунлаштириш қобилияти
Ўзи ҳақида: Мен ҳамма нарсани ишонч ёки ҳис-туйғу билан бериб юборадиган одам эмасман, мен барча компанияларни жуда чуқур ўрганаман
Пул ҳақида: Пул виждонни ўлдирмаслиги лозим. Виждоним билан келишаман. Ва бу ҳаётимдаги асосий мақсаддир
Бизнес ҳақида: Мен ихтиёрсиз бизнесга кириб қолганман. Шахсий даромад асосий мақсадим эмас. Турли нашрлар тузадиган рейтинглар ҳар қандай бой инсоннинг реал даромадини акс эттирмайди. Рақамлар хатолиги учун эмас, негаки инсоннинг даромади у умри давомида ўзи ва яқинларига, хайрияга ишлата оладиган маблағ билан ҳисобланади. Қолгани эса уники эмас. Инвестицияларим менга янги бошланмалар қилиш, шунингдек, йирик хайрия ва ижтимоий лойиҳаларни реализация қилиш имконини беради. Афтидан, яқин орада ўзимнинг асосий ташкилотим сифатида “Санъат ва спорт” хайрия жамғармасини кўра бошлайман.

Паттоҳ Қаюмович Шодиев

Ёши: 62
Туғилган жойи: Жиззах
Фаолият тури: Қозоғистондаги энг йирик ENRC тоғ-кон саноати компанияси асосчи ва хўжайинларидан бири
Муваффақият сири: Ҳар қандай бизнес сотилиши мумкин, агар фойда, зарурат ва истиқбол бўлса

Искандар Қаҳрамонович Маҳмудов

Ёши: 51
Туғилган жойи: Бухоро
Фаолият тури: Урал тоғ-металлургия компанияси асосчиси ва президенти
Муваффақият сири: Мустақиллик ва эҳтиёткорлик
Ўзи ҳақида: “Қўрқиш” сўзи менга мутлақо ёқмайди
Пул ҳақида: Пул тўла тобутда ётгандан кўра рафиқам ва болаларим билан яшашни маъқул кўраман.
Бизнес ҳақида: Бизнесда ҳеч нарсадан қўрқиш керак эмас. Ҳадиксираш керак. Биздан ҳам шу жумладан. Чунки биз ҳеч қандай хафагарчиликни унутмаймиз.

Лев Авнерович Леваев

Ёши: 59
Туғилган жойи: Самарқанд
Фаолият тури: Lev Leviev Group холдинги эгаси ва раҳбари, Africa Israel Investments холдинги хўжайинларидан бири.
Ўзи ҳақида: Авлодларимдан ҳар бирига биттадан империя компания қолдирмоқчиман, улар жанжаллашиб, бир-биридан хафа бўлмаслиги учун
Иш ҳақида: Ишлаб топишга мажбурман, негаки эҳсон қилишга бурчлиман

Ирина Винер

Ёши: 67
Туғилган жойи: Самарқанд
Фаолият тури: Бадиий гимнастика мураббийи
Муваффақият сири: Ўрталиқ ҳеч қачон етарли бўлмайди
Ўзи ҳақида: Молиявий жиҳатдан мустақилман, шунинг учун хоҳлаганимни қилишим мумкин, лекин ишсиз ўтиришни истамайман. Ўйлайманки, эркинлик биз ўзимиз танлайдиган занжирнинг узунлигидир. Мен қисқа занжир танладим, лекин бу менга ёқади, нолимайман.

Алина Маратовна Кабаева

Ёши: 32
Туғилган жойи: Тошкент
Фаолият тури: Сиёсат ва жамоат арбоби. “Национальная медиа группа” холдинги директорлар кенгаши раиси
Муваффақият сири: Ўзига бўлган ишонч одамни олға бошлайди. Мен ютқизишни истамайман. Майли бугун ютмай, лекин эртага ютишимни аниқ биламан
Ўзи ҳақида: Шарқона тарбиямга миннатдорман. Ҳатто энг кучли ва омадли аёл ҳам эркак киши асос эканлигини тушуниши лозим
Гимнастика ҳақида: Бадиий гимнастика балет эмас, у ерда фақат мухлислар бор. Бу ерда эса судьялар, баҳолар бор, демак, бу кўпроқ санъат эмас, спортдир

Мухторали Ҳасанбоевич – Макс Ибрагимов

Ёши: 60
Туғилган жойи: Тошкент вилояти, Бергалик қишлоғи
Фаолият тури: Калининграддаги “Максик” мебель фабрикаси асосчиси. Калининграддаги машҳур кафедрал соборнинг орган турадиган қисмини қайта тиклаган
Муваффақият сири: Стереотипларни бузиб ташла
Ўзи ҳақида: Ер юзида 7 млрд одам яшайди. Шулардан 6 млрди менга ўхшашни истайди

Иш ҳақида: Ишчи маълум вақт ичида бешта тирсаклагич ясаши лозим. Тўрттасини тўғирлаб чиқиши лозим, негаки кейинги навбатнинг ишончини оқламади. Бештасини эса идеал даражада ясаши лозим. Кенгайиш мумкин эмас – сифатни йўқотасан. Кўп диван истасанг, бошқа минтақада фабрика қуриш лозим. Бу менга керакми? Нариги дунёга барибир битта курси ҳам олиб кета олмайсан. афсус
Пул ҳақида: Бир вақтлар мен ҳам бойлардан нафратланардим. Инсон қандай хоҳласа, шундай яшашга эркли. Лекин вақтнинг 20 фоизидан кам бўлмаган қисмини

Илҳом Исмоилов

Ёши: 35
Туғилган жойи: Андижон
Фаолият тури: Ош етказувчи Plov.com сервиси асосчиси
Муваффақият сири: Талаб бор экан, чиройли таклиф яратиш кифоя
Иш ҳақида: Сервиснинг бирламчи мақсади одамларга қувонч ва табассум улашиш. Бу ўзига хос ижобий безориликдир

Дмитрий Вадимович Харатьян

Ёши: 55
Туғилган жойи: Олмалиқ
Фаолият тури: Кино ва театр актёри
Муваффақият сири: Мен билан бўлган ҳамма нарса шунчаки омад ва тасодифдир
Ўзи ҳақида: Мен идеалистман
Иш ҳақида: Асосий ролларимнинг кўпчилиги ижобий персонажлардир. Мен характерли актёрман, лекин менга кўпроқ жазманлар ва романтиклар ролини таклиф қилишади. Аммо бу амплуада аниқ ёш чегаралари мавжуд. Бу менга жисмонан тўғри келмайди. Лекин нолисам гуноҳ бўлади. Кинода турғунлик бўлганида ҳам суратга тушишда давом этдим. Ҳар доим омадим чопган.

Баҳодир Турсунович Йўлдошев

Ёши: 41
Туғилган жойи: Каттақўрғон
Фаолият тури: Театр ва кино актёри, театр режиссёри, клипмейкер
Муваффақият сири: Ўзингни ўзинг ярат
Ўзи ҳақида: Баландпарвоз эшитилса ҳам, мен ўз Ватанимни севаман!
Пул ҳақида: Мен моддий жиҳатдан бой эмасман, лекин беш нафар болам ва гўзал рафиқам борлиги билан бойман. Бу ҳаётимдаги асосий ютуғимдир.
Иш ҳақида: Клип мухлис диққатини энг бошидан жалб этиши лозим. Одамга тегиб кетиши керак. Клипнинг асосий вазифаси ижрочининг ҳис-туйғуларини етказиб беришдир.

Наргиз Пўлатовна Зокирова

Ёши: 44
Туғилган жойи: Тошкент
Фаолият тури: Хонанда
Муваффақият сири: Умидсизликка тушма. Баъзан қора чизиқ учиш чизиғи бўлиб чиқади
Ўзи ҳақида: Мен жуда камтарин ва уятчан инсонман. Бугун ўзимда бор нарсага эътиборлиман
Иш ҳақида: Ўз чиқишларимдан камдан-кам кўнглим тўлади. Ҳар сафар янада яхшироқ айтишим мумкинлигини тушунаман. Лекин “Юлдузман, ҳаммасига эришдим”, дегандан кўра шу маъқул. Бу ижодий ўлим бўлади.

Севара Анваржоновна Назархон

Ёши: 38
Туғилган жойи: Асака
Фаолият тури: Хонанда, бастакор
Муваффақият сири: Дўстларим бойлигимдир
Ўзи ҳақида: Тошкентда пропискадан ўтганимни айтишни яхши кўраман. Мен бундан фахрланаман ва бу ердан ҳеч қаерга кетмайман
Иш ҳақида: Мен кўнгилочар хонанда эмасман. Мен мусиқий йўл билан ҳикоя қиламан. Мен ўзимни топдим, бу менга қулай, мен шу билан тирикман. Асосийси, ҳаммасини ҳалол қилишни истайман.

Оксана Владимировна Нечитайло (Сўғдиёна)

Ёши: 31
Туғилган жойи: Зарафшон
Фаолият тури: Хонанда, кино актрисаси
Муваффақият сири: Тасодифлар тасодиф эмас
Ўзи ҳақида: Кеккайиш менга хос эмас. Мен атрофимдагиларга диққат қиламан
Иш ҳақида: Ривожланишни, катта ва кичик мақсадларга эришишни истайман. Диванда ўтириш жуда осон, шунда ҳаёт ёнингдан ўтиб кетади. Менинг орзуим эса куйлаш, куйлаш ва куйлашдир.

Равшана Куркова

Ёши: 35
Туғилган жойи: Тошкент
Фаолият тури: Кино актрисаси
Муваффақият сири: Нима хоҳлашимни биламан. Айнан шу менга олға интилишга куч беради
Ўзи ҳақида: Мен бахтли инсонман, негаки чинакамига яхши кўрган ишим билан шуғулланаман
Иш ҳақида: Ҳар қандай ижодкор ўз “қулайлик зона”сидан чиқа билиши лозим
Иш ҳақида: Ҳар қандай соҳада меҳнат омаднинг 70 фоизидир

Дилбар Файзиева

Ёши: 25
Туғилган жойи: Тошкент
Фаолият тури: Журналист, телебошловчи
Муваффақият сири: Барча жавоблар ўзимизда, лекин уларни кундалик шовқин ичида эшитишга қийналамиз
Ўзи ҳақида: Мен интровертман. Қарор қабул қилиш учун сукутга чўмиб, уни ичимдан ўтказаман
Иш ҳақида: Тўғридан-тўғри эфирда ишлаш – бу ҳақиқий драйв! Буни бир бора туйиб, бусиз яшай олмай қоласиз. Лекин бу жиддий тайёргарликни ҳам талаб қилади