Жаҳон | 14:10 / 15.12.2015
4173
1 дақиқада ўқилади

Путин Конституцион судга халқаро судлар қарорларини инобатга олмасликка рухсат берди

Россия президенти Владимир Путин Конституцион судга халқаро судлар қарорларини ижро этишни имконсиз деб топиш ҳуқуқини берадиган қонунни имзолади. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

Бундай ташаббус илгари сурилганида Путин унинг амалга оширилишини мумкин деб топган эди. Натижада қонун лойиҳаси муваффақият билан муҳокамадан ўтказилиб, қабул қилинди.
Гап биринчи галда инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судининг қарорлари ҳақида кетмоқда.