Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 00:27 / 18.12.2015
3940
1 дақиқада ўқилади
АҚШ январдаёқ Эрондан бир қатор санкцияларни бекор қилиши мумкин
АҚШ 2016 йил январидаёқ Эрондан бир қатор санкцияларни бекор қилиши мумкин, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.
Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Жон Керри АҚШ конгресси сенатининг халқаро алоқалар қўмитасига йўллаган мактубида маълум қилди.
Керри Теҳрон ядровий келишув бўйича ўз мажбуриятларини бажараётганини айтган. Бундан ташқари, мактубга кўра, Эрон ядровий қурол яратиш билан шуғулланмаяпти.