Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 11:22 / 23.12.2015
18020
1 дақиқада ўқилади
Истанбул аэропортида портлаш содир бўлди
Сабиҳи Гўкчен номидаги Истанбул халқаро аэропортида содир бўлган портлаш оқибатида икки киши яраланди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Туркиянинг Pegasus Airlines авиакомпанияси хабарига кўра, портлаш 23 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 02:05да самолётлар тураргоҳида содир бўлган. Бунинг оқибатида фаррошлар жароҳат олган. Аэропорт одатий режимда ишлашда давом этмоқда.