Спорт | 15:12 / 25.12.2015
7215
1 дақиқада ўқилади

«Аш-Шабоб» Жепаровдан қарзларини тўламоқчи эмас

Саудия Арабистонининг «Аш-Шабоб» клуби ФИФАнинг ўзбекистонлик футболчи Сервер Жепаровга пул тўлаб бериш ҳақидаги қарорига қарши апелляция берди. Бу ҳақда kooora.com сайтига асосланиб, stadion.uz хабар тарқатди.

Жепаров 2013 йилда ар-риёдликлар шарафини ҳимоя қилган ва ўшанда у маошининг бир қисмини ололмаганди. Шундан сўнг футболчи клуб устидан ФИФАга арз қилганди.

Мазкур масалани ҳал қилиш мақсадида ФИФА «Аш-Шабоб» вакили ва Сервер Жепаровни ташкилотга чақирган.