Жаҳон | 09:16 / 02.01.2016
6711
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучлари базасига қуролланган жангарилар ҳужум қилди

Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучларининг Панжоб штатидаги Патханкот базасига камида 4 нафар қуролланган жангари ҳужум қилди. Бу ҳақда Ҳиндистоннинг NDTV телеканали маълум қилди.

Маҳаллий ҳокимият вакилининг айтишича, ҳужум тунги пайт соат 04:30 да бошланган. Унинг айтишича, жангарилар база ҳудудига кириш учун бир кун аввал олиб қочиб кетилган полиция автомобилидан фойдаланган.

Охирги маълумотларга кўра, икки жангари йўқ қилинган. Маълум қилинишича, ҳужум пайтида база ҳудудида жойлашган самолёт ва вертолётларга шикаст етмаган.