Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 11:16 / 02.01.2016
10246
1 дақиқада ўқилади
Моуриньо Пересга "Реал"га қайтмаслиги сабабини айтди
Португалиялик мураббий Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" жамоасидан тушган расмий таклифни рад этган. Бу ҳақида Испаниядаги Sport.es нашри хабар бермоқда.
Ушбу мутахассис мадридликлар президенти Флорентино Перес билан суҳбат ўтказган ва оилавий сабабларга кўра "Реал"га қайта олмаслигини маълум қилган.
Хабарда айтилишича, Моуриньо Лондонда истиқомат қилаётган оиласидан ажрамоқчи эмас ва инглиз клубларидан таклиф кутмоқда.