Жаҳон | 00:10 / 03.01.2016
9449
1 дақиқада ўқилади

Эстония президенти Латвия мудофаа вазирлиги ходимасига уйланди

Эстония президенти Тоомас Хендрик Ильвес учинчи бор уйланди. 62 ёшли Ильвес ва Латвия мудофаа вазирлиги ходимаси, 38 ёшли Иева Купценинг никоҳи 2 январда Эстониядаги Халлисте Вильянди уездидаги қишлоқ черковида ўқилди.

Эстониянинг янги биринчи хоними Латвия мудофаа вазирлигида киберхавфсизлик соҳасида давлат сиёсатини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи бўлиб ишлайди. Эстония ОАВларининг маълумотларига кўра, Ильвес ва Купце 2003 йилдаёқ Брюсселда Европарламентда танишишган. Купце аввал турмуш қурмаган, бироқ унинг ўғли бор. Купце Эстония президентининг рафиқасига айлангандан кейин ўзининг ишида қолиши ҳақида ҳеч нарса маълум қилинмаган.

Ильвеснинг бундан аввалги никоҳи 11 йил давом этди ва 2015 йилнинг апрелида эстон ОАВлари унинг рафиқасининг ёш эркак билан қучоқлашиб тургани суратини чоп этганларидан кейин тарқаб кетди. Ильвеснинг аввалги никоҳларидан 3 нафар фарзанди бор.