Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гари Невилл "Валенсия" билан шартномаси якунлангач, мураббийлик қилмоқчи эмас
Ўтган йилнинг декабрь ойи бошида Испаниянинг "Валенсия" жамоасига бош мураббий сифатида олиб келинган англиялик собиқ футболчи Гари Невилл ўзининг келажаги борасидаги саволларга жавоб бериб ўтди. У 2016 йилнинг ёзида "кўршапалаклар" билан шартномаси якунлангач, бошқа иш бошлаши мумкин.
"Ҳозир келажакда айнан нима иш қилишимни аниқ айта олмайман. Лекин бу мураббийлик эмас. Мураббийликда муваффақиятларга эришиш - менинг бош мақсадим эмас. Вақти келиб, "Валенсия"дан иш таклиф қилишди. Мен бунгача босма нашрда, телевидениеда, жамоа мураббийи сифатида, терма жамоа мураббийи ёрдамчиси сифатида ва жамоа хўжайини сифатида фаолият кўрсатдим. Бу касблар менга тажриба тўплашда ёрдам берди. Яна вақти келадики, бошқа таклиф чиқади ва мен мураббийликни ташлаб, ўша иш билан шуғулланаман", дея унинг сўзларини келтиради Sky Sports.