Жаҳон | 21:31 / 04.01.2016
5347
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони ўз фуқароларига Эронга боришни ман қилди

Саудия Арабистони ҳукумати ўз фуқароларига Эронга зиёрат мақсадидан бошқа мақсадларда боришни тақиқлади. Бу ҳақда мамлакат ТИВ маълумотида айтилган.

Шунингдек, барча тижорат алоқалари бекор қилиниши айтилган.

Эслатиб ўтамиз, 2 январь куни Саудия Арабистони ҳукумати томонидан 47 киши, шу жумладан, таниқли шиа тарғиботчиси Нимр ан-Нимрнинг қатл этилганини эълон қилди.

3 январь, якшанба куни Саудия Арабистони Эрон билан дипломатик алоқаларни узганлиги билдирилганди.

Мазкур қарорларга Теҳрондаги оммавий тартибсизликлар натижасида Саудия Арабистони элчихонаси вайрон қилингани сабаб бўлган.