Иқтисодиёт | 12:04 / 04.01.2016
3883
1 дақиқада ўқилади

Венесуэла, ОПЕК саммити ўтказилмаган тақдирда, нефть нархи 27 долларга тушиб кетишини айтмоқда

Венесуэла нефть вазири Эулохио дель Пино Telesur телеканалига берган интервьюсида мамлакат ҳукумати нефть етказувчи давлатлар картели бўлмиш ОПЕКнинг фавқулодда саммити ўтказилиши борасида ташаббус кўрсатаётганини таъкидлаб ўтди.

“Президент Николас Мадуро билан бир пайтда биз ОПЕК етакчиларини ва мустақил ишлаб чиқарувчиларни январь ойида фавқулодда саммит ўтказишга ундамоқдамиз”, - деди у.

Дель Пинонинг фикрича, бундай саммит ўтказилмаса, ишлаб чиқарувчилар ўз ҳаракатларини мувофиқлаштириб бормаса, нефть нархи 10 долларга тушиб, бир баррели 27 долларни ташкил этиши мумкин.