Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ягона порталда доимий прописка учун онлайн-ариза бериш имкони пайдо бўлгани ҳақидаги хабар ўзгартириб қўйилди
Тошкент шаҳрида доимий пропискага ўтиш учун онлайн ариза тақдим этиш имкони пайдо бўлгани ҳақидаги хабар ноаниқ бўлиб чиқди.
Эндиликда ягона интерактив давлат хизматлари порталида Ўзбекистон фуқароларини рўйхатга қўйиш ва рўйхатдан чиқариш учун зарур бўлган ҳужжатлар намуналарини олиш имкони пайдо бўлгани хабар қилинмоқда.
Ҳужжатлар намунасини олиш учун паспорт нусхасини сканерлаб, порталга юклаш кераклиги айтилган.
5 январь куни аввалида дастлаб Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг my.gov.uz орқали доимий пропискага ўтиш учун онлайн ариза тақдим этиш хизматини ишга туширгани ҳақидаги хабар пайдо бўлганди.
Бу хабар сарлавҳаси "Ўзбекистон республикаси фуқаросини доимий прописка қилиш" дея номланганди.
Лекин орадан бир неча соат ўтиб, ушбу ахборот ўзгартирилган ва "Ўзбекистон республикаси фуқароларини рўйхатга қўйиш ва рўйхатдан чиқариш учун зарур бўлган ҳужжатлар намуналарини олиш" сарлавҳали бошқа хабар пайдо бўлган.
