Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Баҳрайн Эрон билан авиақатновларни тўхтатди
Баҳрайн ҳам Саудия Арабистони ортидан Эрон билан авиақатновларни тўхтатишга қарор қилди. Бу ҳақда маҳаллий телевидение хабарига асосланиб, Рейтер агентлиги хабар тарқатган.
Бу қарор 4 январь куни Саудия Арабистони Эрон билан авиақатновларни тўхтатишга қарор қилганидан кейин 1 кун ўтиб қабул қилинди.
Бундан олдинроқ, Баҳрайнда шиалар хатибининг қатлидан норози бўлганлар навбатдаги норозилик намойиши ўтказишгани ҳақида хабар берилганди.
Баҳрайн Саудия Арабистони Эрон билан дипломатик алоқаларни узишидан кейин биринчи бўлиб, бу давлатнинг ишини такрорлагани илк давлат бўлган ва Эрон элчисини мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони ИИВ 2 январь, шанба куни 47 кишини қатл қилгани, улар орасида шиа уламоси Нимр ан-Нимр ҳам борлигини маълум қилди. Шундан сўнг Эрон пойтахтидаги Саудия Арабистони элчихонасига намойишчилар бостириб кирди. Бунга жавобан Саудия Арабистони Эрон билан дипломатик муносабатларни узди.