Ўзбекистон | 23:33 / 05.01.2016
9069
1 дақиқада ўқилади

Бухорода 2015 йилда 20 нафар ташкилот раҳбари алмаштирилган

2015 йилда Бухоро вилоятида 20 нафар ташкилот раҳбари ўз вазифасидан озод этилган. Бу ҳақда вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Муҳиддин Эсановнинг 2015 йилнинг 26 декабрь кунида Халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясида қилган нутқида айтилган.

"2015 йилда раҳбарлик лавозимларига кадрларни тайёрлаш тизими янада такомиллаштирилди. Раҳбарлик лавозимларига кадрларни танлашда йўналишлар бўйича махсус комиссияларнинг тузилганлиги, улар таркибига депутатлар, малакали мутахассислар ва жамоат ташкилотлари вакилларининг киритилганлиги ушбу муҳим ишда ошкораликни ва адолат мезонларига қатъий риоя этилишини таъминламоқда.

Ҳисобот даврида 20 нафар вилоят ташкилот раҳбари алмаштирилиб, уларнинг 11 нафари ўз зиммасига юклатилган вазифаларни тўлақонлик бажара олмаганлиги учун лавозимидан четлаштирилди. Раҳбар кадрларга нисбатан талабчанлик 2016 йилда ҳам қатъиятлик билан давом эттирилади", деган ҳоким.

Унинг нутқи тўлиқ кўринишда ҳокимлик сайтига жойлаштирилган.