Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 10:11 / 05.01.2016
7046
1 дақиқада ўқилади
Хави янги туғилган қизига Осиё деб исм қўйди
"Барселона" клуби собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда Қатарнинг "Ас-Садд" жамоасида ўйнаётган Хави Эрнандес фарзандли бўлди.
Чақалоқ Доҳада дунёга келди ва қизалоққа Осиё деб исм қўйишди.
Футболчи чақалоғига идишда сут бераётган ҳолатдаги расмини ўзининг Твиттерига жойлаштирган.
Бу Хави Эрнандес ва Нурия Куниллера жуфтлигининг биринчи фарзанди ҳисобланади.
