Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея президенти КХДРдаги зилзила сабабли фавқулодда мажлис чақирди
Жанубий Корея президенти маъмурияти Тошкент вақти билан 08.00да Шимолий Кореяда содир бўлган зилзила ядро синови ўтказилганига алоқадор экани эҳтимоли сабаб Миллий хавфсизлик кенгашининг фавқулодда мажлисини йиғди. Бу ҳақда YTN телеканали хабар берди.
Бундан аввалроқ эса Шимолий Кореянинг Янгандо провинциясидаги Пхунгери ядро полигонида ер ости силкиниши қайд этилгани хабар қилинган эди. Жанубий Корея метеохизмати хабарига кўра, зилзила сунъий характерга эга бўлиб, унинг магнитудаси 4,2 баллни ташкил этган.
Рёнҳап маълумотига кўра, Корея Республикаси президенти маъмурияти вазиятни, жумладан, ядро қуроли синови ўтказилгани эҳтимолини ўрганмоқда.