Спорт | 11:03 / 06.01.2016
3394
1 дақиқада ўқилади

«Лестер» Вардининг маошини 2 баробар оширмоқчи

«Лестер» ўз ҳужумчиси Жейми Вардига янги шартнома таклиф қилмоқчи.

The Daily Mail нашри хабарига кўра, «тулкилар» 28 ёшли футболчига ҳафтасига 80 минг маош тайинламоқчи. Вардининг ҳозирги маоши миқдори 40 минг фунтни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, 15та гол урган ҳолда АПЛ тўпурари бўлиб турган Вардига «Челси», «Манчестер Сити» ва «Манчестер Юнайтед» клублари қизиқишмоқда.