Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда 5 нафар ўзбекистонлик ис газидан заҳарланиб вафот этди
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри яқинидаги Турар қишлоғида 10 нафар ўзбекистонлик ис газидан заҳарланиб, шифохонага ётқизилган.
Новости-Казахстан нашрининг хабарига кўра, улардан 5 нафарининг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган. Ҳалок бўлганларнинг 2 нафари кичик ёшли болалар эди.
Нашрнинг маълумотига кўра, 2 январь куни Ўзбекистон фуқаролари бўлган 10 киши заҳарлангани ҳақида маълумот келиб тушган.
"3 нафар катта ёшли киши ва 2 нафар ёш бола тиббий ёрдам кўрсатилмасидан олдинроқ жон берган. Яна 5 киши Каскелен шаҳридаги марказий шифохонага ётқизилди", дейилади хабарда.
Бу воқеа нохуш ҳодиса сифатида қайд этилган. Дастлабки тахминларга кўра, марҳумлар ис газидан заҳарланиб ҳалок бўлган.