Иқтисодиёт | 19:28 / 07.01.2016
4651
1 дақиқада ўқилади

2015 йилда Хитойнинг халқаро захиралари 512 млрд долларга қисқарди

Хитой Халқ банки тақдим этган маълумотларга қараганда, мамлакатнинг 2015 йилдаги халқаро захиралари 512 млрд долларга қисқарди. Бу тарихдаги максимал тушиш бўлди.

Ўтган йил декабрида Хитой захиралари 108 млрд долларга тушиб кетди, бу ўз навбатида бир ой мобайнидаги рекорд тушиш бўлди. Йил охирида захира ҳажми 3.33 трлн долларни ташкил этар эди. Bloomberg агентлиги билан суҳбатлашган экспертлар бу кўрсаткич ўртача 3.42 трлн долларни ташкил қилишини кутаётганлигини айтган эди.

Хитой захиралари рекорд даражага 2014 йил июнида чиқди (3.99 трлн доллар).
Шунга қарамай, захиралар ҳажмига кўра Хитой жаҳоннинг етакчиси бўлиб қолмоқда.