Жамият | 16:54 / 07.01.2016
26631
2 дақиқада ўқилади

Уильям Шекспирдан инсон руҳияти ҳақидаги 20 та иқтибос

Инсоният тарихидаги энг буюк шоир ва драматурглардан бири бўлган Уильям Шекспир барчага яхши маълум. Унинг асарларини ўқимаган ёки саҳнада томоша қилмаган инсон бўлмаса керак. Шекспир яратган сатрларда акс этган зако ва донолик замонлар оша ўз қийматини йўқотмай келмоқда.

Қуйида унинг асарларидан 20 та дилтортар иқтибос келтирамиз.

2. Ўткир сўз из қолдирганида, барчамизда унинг излари бўлар эди.

3. Ҳар қандай телбаликнинг ўз мантиғи бор.

4. Қаерда сўз кам бўлса, ўша ерда унинг юки ва ўрни бўлади.

6. Ой остида ҳеч нарса мангу эмас.

7. Биз кимлигимизни биламиз, аммо ким бўлишимиз мумкинлигини билмаймиз.

8. Ишқ унинг кетидан югурганлардан қочади, ундан қочганларнинг бўйнига осилади.

9. Бошқаларнинг гуноҳига ҳукм чиқаришга ошиқасиз, ўзингизникидан бошланг, бошқаларникига етиб бора олмайсиз.

11. Ҳеч ким бошқаларга ақл ўргатадиган даражада етук эмас.

12. Жимлик қалбсизлик белгиси эмас. Ичи бўш нарсагина жаранглайди.

13. Инсонларнинг кўпчилиги аҳмоқликни доноликдан устун қўяди, зеро аҳмоқлик кулдиради, донолик хафа қилади.

15. Атиргулни атиргул де, бошқа де, ундан атиргул ҳиди келади.

16. Ичимдаги ишқ шу қадар телбаки, сендаги ёвузликни кўрмайман.

17. Ўткир сўз муваффақияти гапираётган тилдан кўра эшитаётган қулоққа кўпроқ боғлиқ.

19. Ҳар қандай ишда муваффақият қозониш учун бироз телба бўлиш лозим.

20. Ўз қадр-қимматингга шубҳа билан қараш бу ўзингни секин-аста йўқ қилиш демакдир.

Манба: Xabardor.uz.