Иқтисодиёт | 14:57 / 08.01.2016
5426
1 дақиқада ўқилади

Франкнинг мустаҳкамланиши оқибатида Швейцария банки 23 млрд доллар йўқотди

2015 йилда Швейцария миллий банки зарари 23 млрд долларни ташкил қилди. RNS порталининг маълум қилишича, бу зарар миллий валюта – франк қадрининг ошиши туфайли кўрилган.

Марказий банк маълумотларига қараганда, Швейцария валюта захираларининг нотўғри баҳоланиши ҳам бу йўқотишнинг келиб чиқишига замин бўлган.

Илгариги зарар рекорди Швейцарияда 2010 йилда, Грециянинг қарзлари реструктуризацияси кўриб чиқилган паллада ўрнатилган эди. Ўшанда миллий банкнинг йиллик зарари 20.8 млрд франкни (20.8 млрд доллар) ташкил қилган эди.