Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда янги электр станцияси қуриш учун тендер эълон қилинди
Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида умумий қуввати 900 МВт бўлган янги иссиқлик электр станциясини қуриш учун тендер эълон қилинди.
"2015 йил 29 декабрда "Ўзбекэнерго" АЖ томонидан Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида умумий қуввати 900 МВтни ташкил этган иккита 450 МВтли буғ-газ қурилмаси бўлган янги иссиқлик электр станциясини қуришда бош пудратчи танлаш учун халқаро тендер эълон қилинди. Таклифлар қабул қилиниши муддати 2016 йилнинг 30 мартигача", дейилган компания матбуот хизмати хабарида.
Лойиҳани молиялаштиришда Япония ҳалқаро ҳамкорлик агентлиги, Ўзбекистон Республикаси тикланиш ва тараққиёт фонди ҳамда "Ўзбекэнерго" АЖ маблағлари иштирокида амалга оширилади.
Қурилиш ишларини 2017 йилгача битириш кутилмоқда. Ўзбекистонда 2020 йилгача яна 2та электр станциясини қуриш режалаштирилган.