Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 16:34 / 08.01.2016
12613
1 дақиқада ўқилади
Санкт-Петербургда ўзбекистонлик одам амакисини пичоқлаб қўйди
Санкт-Петербургда ўзбекистонлик одам амакисини пичоқлаб ўлдириб қўйди, деб ёзмоқда Россия интернет матбуоти. Фожиа “СПб Групп” компаниясининг қурилиш майдонларидан бирида содир бўлди.
Кеча, 7 январь куни, 22 ёшли ўзбекистонлик меҳнат муҳожири амакиси билан ароқ ичган, сўнг уларнинг ўртасида жанжал келиб чиққан. Жаҳл устида ёш йигит қўлига пичоқ олиб, қариндошини бўғизлаб ташлаган.
Полиция ходимлари қотилни воқеа жойида қўлга олишди. Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилди.