Спорт | 08:16 / 09.01.2016
3790
1 дақиқада ўқилади

«Манчестер Юнайтед» Эден Азар учун 100 миллион евродан воз кечишга тайёр!

«Манчестер Юнайтед» клуби раҳбарияти «Челси» жамоаси ярим ҳимоячиси Эден Азарни сотиб олишга уриниб кўради. Бу ҳақида Daily Star нашри хабар тарқатди.

Манбада айтилишича, манкунианликлар бельгиялик футболчи учун 100 миллион евродан воз кечишга тайёрлар. 25 ёшли ярим ҳимоячи учун курашда «МЮ» Мадриднинг «Реал» клуби билан жиддий рақобатчилик қилишига тўғри келади.

Қолаверса, ўйинчининг хизматларига «ПСЖ» ҳамда «Бавария» жамоалари ҳам қизиқишмоқда.

Жорий мавсумда Азар Англия чемпионати ҳамда Чемпионлар лигаси ўйинларида 25 марта майдонга тушиб, 4та голли узатмага муаллифлик қилган.