Ўзбекистон | 17:11 / 09.01.2016
13943
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда скутерлар мотоциклларга тенглаштирилди

Двигателнинг ишчи ҳажми 50 куб.см дан ошиқ бўлган ва 50 км/соатдан ортиқ максимал конструктив тезликка эга скутерлар, электр скутерлар ва квадроцикллар Ўзбекистон йўл ҳаракати қоидаларининг янги таҳририга мувофиқ мотоциклларга тенглаштирилди.

“На посту” газетасига берган интервьюсида ИИВ вакили Холматжон Сайдалиев мазкур турдаги транспорт воситалари мотоцикллар сифатида рўйхатга олиниб, уларга давлат рақамлари берилишини, уларни бошқариш учун эса “А” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси керак бўлишини таъкидлаб ўтди.

Илгари хабар қилинганидек, йўл ҳаракати қоидаларининг янги таҳрири жорий йилнинг биринчи мартидан кучга киради.