Спорт | 14:53 / 09.01.2016
3511
1 дақиқада ўқилади

Ван Гал: Янузай берилган иккинчи имкониятдан фойдаланмоқчи

“Манчестер Юнайтед” жамоаси қанот ўйинчиси Аднан Янузай Дортмунднинг “Боррусия”сида муваффақиятли чиқиш қила олмаганига қарамай, МЮда иккинчи имкониятга эга бўлади. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Луи ван Гал айтиб ўтди.

“Уилл Кинда бўлган воқеа такрорланмоқда, - деди у. – Улар иккинчи имкониятга эга бўлиш учун қайтишади. Мен унинг истеъдодига ишонаман ва бу ҳақда илгари ҳам айтганман. “Боруссия”га ўтиш қарори тўғри қарор эди, деб ҳисоблайман”.

Эслатиб ўтамиз, дортмунликлар ўзлари ижарага олган Янузайни МЮга муддатидан илгари қайтаришди.