Спорт | 15:42 / 09.01.2016
4016
1 дақиқада ўқилади

Хаби Алонсо: Гвардиола – мен ишлаган мураббийлар ичида энг яхшиси

“Бавария” ярим ҳимоячиси Хаби Алонсо жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг ишдан кетгани, унинг ўрнини Карло Анчелотти эгаллагани ҳақида фикр билдирди.

“Мен жамоадошларимга Анчелоттининг қай даражада яхши эканлиги ҳақида айтдим, - деди у. – У ажойиб мураббий, у “Милан” ва “Реал” билан Чемпионлар Лигасини олган”.

“Гвардиолага келсак, бутун жамоа билан унинг қолишини истаган эдик, - тан олди Алонсо. – Пеп мен бирга ишлаган мураббийлар ичида энг яхшисидир”.