Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 18:03 / 10.01.2016
6408
1 дақиқада ўқилади
АҚШ Жанубий Кореяга атом авиаташувчисини олиб келиши мумкин
АҚШ Корея ярим оролига Японияда жойлашган “Рональд Рейган” атом авиаташувчисини олиб ўтиши мумкин. Рёнхап агентлигининг маълум қилишича, КХДР томонидан 6 январь куни водород бомбаси синовлари ўтказилгани ҳақидаги хабарлар АҚШ ва унинг иттифоқчиси бўлган Жанубий Кореяни шунга мажбур қилиши мумкин.
Илгарироқ АҚШнинг Гуамдаги базасида жойлашган В-52 бомбардимончиси икки қирувчи кузатувида Корея устидан синов тариқасида учиб ўтгани хабар қилинган эди.