Жаҳон | 12:08 / 10.01.2016
13179
1 дақиқада ўқилади

АҚШнинг В-52 самолёти Корея устидан учиб ўтди

АҚШнинг В-52 оғир бомбардимончиси синов тариқасида Жанубий Корея устидан учирилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Гуамдаги базада сақланувчи самолёт АҚШ ва Жанубий Кореяга тегишли иккита қирувчи кузатуви остида парвозни амалга оширди.
“Бугунги парвоз иттифоқнинг кучи ва салоҳиятини кўрсатди”, - деди АҚШнинг Жанубий Кореядаги қўшинлари қўмондони Кёртис Скапарротти.